Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«أنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَقَرَّ عِنْدَهُ رَجُلٌ أَنَّهُ زَنَى بِامْرَأَةٍ, فَأَمَرَ بِهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَجُلِدَ الْحَدَّ, ثُمَّ أُخْبِرَ أَنَّهُ مُحْصَنٌ فَأَمَرَ بِهِ فَرُجِمَ»
«Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларида бир киши бир аёл билан зино қилганига иқрор бўлди. Пайғамбар с.а.в. уни дарралашни буюрдилар. Кейин унинг уйланганлиги билингач, тошбўрон қилинди». Саҳл ибн Саъднинг ҳадисида ҳам бир киши бир марта иқрор бўлган эди, Пайғамбар с.а.в. унга ҳад белгиладилар. Бу ҳадислар зинонинг исботланиши учун бир марта иқрор бўлиш кифоялигига далилдир. Пайғамбар с.а.в.нинг:
«شَهِدْتَ عَلَى نَفْسِكَ أَرْبَعَ شَهَادَاتٍ»
«Ўзингга қарши тўрт марта гувоҳлик бердинг», дейишлари ва бошқа шу маънодаги ҳадислар иқрорнинг тўрт марта бўлиши шартлигига эмас, иқрорнинг ҳақиқийлигини яхшилаб текшириб кўришга, иқрордан кейин ҳам ҳадни кечиктириш мумкинлигига далолат қилади. Чунки Пайғамбар с.а.в. бир марта иқрор бўлиш билан ҳам ҳадни тайинлаганлар. Ғомидия ҳадисидаги:
«لِمَ تَرُدُّنِي لَعَلَّكَ أَنْ تَرُدَّنِي كَمَا رَدَدْتَ مَاعِزًا»
«Эй Расулуллоҳ, нега мени қайтарасиз, мени ҳам Моизни қайтарганга ўхшаб қайтаряпсиз, шекилли», деган гапни Пайғамбар с.а.в. инкор этмадилар. Агар иқрор тўрт марта бўлиши керак бўлганида, уни тўрт марта иқрор бўлмагани учун қайтарганман, дейишлари керак эди. Мана шулар иқрорнинг тўрт марта бўлиши шарт эмаслигига, бир мартаси ҳам кифоя қилишига далилдир.
Иккинчиси: Бир ўтиришда битта зинога тўртта ҳур, ростгўй, мусулмон кишиларнинг зинони аниқ-тиниқ тавсифлаб, гувоҳлик беришларидир. Гувоҳлар тўртта бўлишининг шартлигида ихтилоф йўқ. Оллоҳ Таоло айтади:
}وَاللاَّتِي يَأْتِينَ الْفَاحِشَةَ مِنْ نِسَائِكُمْ فَاسْتَشْهِدُوا عَلَيْهِنَّ أَرْبَعَةً مِنْكُمْ {
– „Хотинларингиздан қайси бир аёл фоҳишалик қилса, ундай аёлларнинг устида ўзларингиздан бўлган тўрт кишини гувоҳ қилинг“. [4:15]
34-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|